Азиз жамоадошлар !

Якунланган 2022 йил институт жамоаси учун эсда қоларли дамларга бой бўлди ва бир қатор ижобий натижаларга эришилди десак адашмаган бўламиз. 2021 йил сўнгида Президент қарори асосида филиалга институт мақоми берилиши жамоага куч берди ҳамда Сиз ва биз ишлаб турган таълим муассасаси 2022 йил бошидан ўз фаолиятини институт сифатида давом эттирди.

       Гарчи, 2021 йил якунлари бўйича ОТМлари ўртасидаги миллий рейтинг натижаларига кўра Термиз муҳандислик-технология институти сўнгги ўринда бўлган бўлсада институт жамоаси Президент қароридан руҳланган ҳолда ўқув, илмий, маънавий маърифий йўналишларда ишларни ташкил этиб якунланган 2022 йилда қатор ютуқларни қўлга киритди.

       Институтнинг 157 нафар профессор-ўқитувчилари қарийб 6000 нафар талабаларга фанлардан ўқув машғулотларини олиб бориб, 27 та бакалавриат, 5 магистратура мутахассислиги бўйича муҳандис-технолог кадрлар тайёрлаш борасида бор куч ва билимларини сарфлаб меҳнат қилиб келишмоқда. Институт ўқитувчилари асосий эътиборни талабалар амалиётини самарали ташкил этиш баробарида фанлардан чуқур назарий билимларни беришга қаратишмоқда.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган мурожаатида 2023 йилда амалга ошириладиган ислоҳотларда “кимё саноати, транспорт, энергетика соҳасида нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда муҳандислар мактабини ташкил этилишини, янги замон инженерларини тайёрлаш тизимини ислоҳ қилинишини, олимларимиз зиммасига сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби бугунги кунда биз учун долзарб йўналишларда аниқ натижалар кўрсатиш кераклигини таъкидлаб ўтганликлари” биз муҳандис-технологлар тайёрловчи профессор-ўқитувчилар зиммасига катта масъулият юклайди.

       Институтнинг 2022 йилда жами харажатлар сметаси 51716,50 млн. сўмни ташкил қилган. Шундан 2022 йилда жами иш ҳаққи, унга тенглаштирилган (касаллик варақалари ва оналик таътили) маблағлари ва ягона ижтимоий тўлов учун ажратилган маблағлар 30773,0 млн. сўмни ташкил этган. Жорий йилда жами талабаларга стипендия контракт маблағларидан 617,6 млн. сўм ва бюджет маблағлари ҳисобидан 4584,4 млн. сўм тўлов қилинган бўлиб, жами харажат 5202,0 млн. сўмни ташкил қилади.

Талабаларни қўллаб қувватлаш мақсадида бюджет маблағларидан ижара тўловлари учун 425,58 млн. сўм, давлат таъминотидаги чин етим талабаларга 83,91 млн. сўм, магистратура талабаларнинг контракт тўловлари (қизлар) учун 110,05 млн. сўм, жами 619,54 млн. сўм маблағ сарфланган.

Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун 2022 йилда хориж сафарлари учун жами 207,8 млн сўм ва республика ичидаги хизмат сафарлари учун 95,08 млн. сўм, жами 302,9 млн. сўм маблағ сарфланган.

Коммунал тўлов, ёқилғи мойлаш материаллари ва интернет хизмати учун 594,26 млн. сўм, қурилиш ва техникаларни таъмирлаш учун жами харажатлари 503,30 млн. сўм, хўжалик ва қурилиш материаллари, Хизматлар (телевидения, газета, архив хизмати, лойиҳа ҳужжатлари, техника хизматлари ва бошқ.) учун 2737,7 млн сўм сарфланган.

Маблағларни сарфлашда институт ходимларига тегишли шарт-шароитлар яратиш ва моддий техник базани мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилган. Жумладан, 1283,70 млн. сўмлик мебель жиҳозлари, 810,64 млн сўмлик компьютер жиҳозлари, 1175,89 млн. сўмлик бошқа техникалар (совутгич, кондиционер), 2107,04 млн. сўмлик кўзда тутилмаган харажатлар (спорт клуби, академик лицей, вазирлик ва бошқалар), 74,04 млн сўмлик китоблар харидлар қилинган.

Энг қувонарлиси, якунланган 2022 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 18 млрд сўм мағблағ ажратилиб институтнинг 1-ўқув биносида капитал таъмирлаш ишлари бошланди.

Ўқув аудиториялари фондини кўпайтириш мақсадида институтга тегишли бўлган ва айни вақтгача фойдаланилмасдан келинаётган иситиш бинолари ўқув мақсадида фойдаланишга мўлжалланиб таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва ҳозирда якунланиш арафасида турибди.

Ангор кўп тармоқли техникумидан 1,179 680,134 млн сўмлик қурилиш муҳандислиги йўналишлари учун лаборатория жиҳозлари келтирилди.

Якунланган 2022 йилда эришилган ҳар бир ютуқда институт ходимларининг ҳиссаси мавжудлиги барчамизни қувонтиради.

       Ўқув соҳасида 5 та дарслик, 11 та ўқув қўлланмалар нашр этилганлиги, кафедралар қошида 33 та фан тўгараклари фаолият кўрсатганлиги, янги ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларнинг жамоатчилик кенгаши орқали ишга қабул қилиниши, республикамизнинг таянч ва етакчи ОТМларидан 20 нафар, хориждан 4 нафар профессор-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш корхоналаридан 11 нафар малакали мутахассисларнинг ўқув жараёнига жалб этилганлиги таълим сифатини таъминлашда сезиларли ўзгаришларга олиб келганлигини айтиб ўтишимиз мумкин.

       2022 йилда институт тузилмаси қайта ишлаб чиқилиб,
14 та кафедра фаолияти йўлга қўйилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро журналларда 249 та, республика журналларида 159 та, Scopus ва Web of Science журналларида 14 та, 22 та монографиялар нашр этилган.
113 та патент ва дастурий таъминотлар учун гувоҳномалар олинган. 1 та стартап ва 1 та тижоратлаштириш лойиҳалари ва 48 та хўжалик шартномалари доирасида илмий изланиш олиб борилиб, 194 млн 700 минг сўмлик маблағлар институтга кирим қилинган. Институтнинг 2 нафар талаба-ёшлари Москва озиқ-овқат технологиялари институтида, 10 нафар ўқитувчилар Россия Федерацияси ва Белоруссия Республикасида стажировка ўташди ва ўқув машғулотларини олиб боришди. 4 нафар институт ходимлари Қозоғистон Республикасидаги халқаро рейтингда 1000 талик рўйхатга кирган ОТМда ўқув машғулотларини олиб боришди.

       Институтда 5 та халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар кўтаринки руҳда ўтказилди. 12 та хорижий ОТМлари билан меморандум ва шартномалар имзоланиб халқаро алоқалар ривожлантирилмоқда.

       3 нафар институт талабалари (1 нафар Президент стипендианти, 2 нафар номдор стипендиантлар) давлат стипендиантлигини қўлга киритишди.

       1 нафар институт ходим фан докторлик, 6 нафари фалсафа фанлари докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

       Биринчи марта таянч докторантурага 2 та ихтисослик бўйича 4 нафар номзодлар ўқишга қабул қилинди.

       9 нафар институт талабалари Тошкент давлат техника университетида академик мобиллик асосида таҳсил олишди ҳамда 12 нафар институт талабалари Германияга work and travel дастури асосида амалиёт ўташди.

QS, World University Rankings, Time Higher Education, Academic Ranking of World Universities каби халқаро рейтингининг нуфузли олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни амалга оширилди. Республикамиздаги 28 та oлий таълим муассасалари қаторида THE (Time Higher Education) рейтингида репортёр сифатида тан олинди.

Якунланган 2022 йилда талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида 79 та оммавий тадбирлар, 35 та спорт тадбирлари, 69 та турли учрашувлар, 43 та турли мавзуларда давра суҳбатлари, турли мавзуларда 19 та иншолар танлови, 15 хил мавзудаги видеороликлар танловлари ўтказилиб, жами 3632 талаба-ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, институтда талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш муҳим ташаббус” доирасида;

1-ташаббус доирасида институтда “Чағаниён” талабалар театр студияси, “Жануб муҳандислари” жамоаси, “Заковат”, “ҚВЗ”, “Ёшлар клуби”, “Ҳаваскорлик ансамбллар”, “Тафаккур синовлари” клублари ташкил этилган.

Шунингдек, “Чағаниён” талабалар театр студиясига 27 нафар талаба, “Жануб муҳандислари” жамоасига 34 нафар талаба, “Заковат” интеллектуал жамоаларига 236 нафар талаба, “ҚВЗ” жамоаларига 73 нафар талаба, “Ёшлар клуби”га 98 нафар талаба, “Ҳаваскорлик ансамбл” жамоасига 34 нафар талабалар жалб этилган.

        2-ташаббус доирасида институтда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва оммавий спорт билан кенг қамраб олиш мақсадида “Муҳандислар” спорт клуби ташкил этилиб, футбол, кураш, қўл тўпи, волейбол, стол теннис, оғир атлетика, бадминтон, шахмат  спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган. Мазкур тўгаракларга 286 нафар талабалар жалб этилган. 118 нафар талабалар тегишли спорт турлари бўйича спорт разрядларига эга бўлишди. ТТЖ ертўла қисмида спорт соғломлаштириш зали ишга туширилди.

3-ташаббус доирасида “Роботехника”, “Компютер саводхонлиги”, “Компьютер графикаси”, “Интернетдан фойдаланиш”, “Ахборот хавфсизлиги” тўгараклари ташкил этилган. Мазкур тўгаракларга 296 нафар талабалар жалб этилган.

4-ташаббус доирасида факултетларда “Зукко китобхон” ва “Мунозара” дебат клублари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур тўгаракларга факултетлардан 113 нафар талабалар жалб этилган.

5-ташаббус доирасида институтда замонавийтикувчилик устахонаси, сартарошлик ва тўқувчилик тўгараклари ташкил этилган. Тикувчилик тўгарагига институтга бириктирилган маҳаллалар ёшларидан 27 нафар ва талабалардан 41 нафари ҳамда  сартарошлик ва тўқувчилик тўгаракларига 39 нафар талабалар жалб этилган.

Шунингдек, “Беш ташаббус – беш имкон” шиори остида “Мушоира”, “Китобхонлик”, Рассомчилик”, “Энг яхши рақс санъати”, “Энг яхши мусиқий ижро”, “Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган энг самарали лойиҳа ишланмаси”  мусобақаларининг ташкил этилди. Ушбу танловлар доирасида 196 нафар талабалар баҳс олиб борди.

Шунингдек, институтда “Инглиз тилини ўргатиш”, “Рус тилини ўргатиш”, “Саводхон”, “Ҳайдовчилик курси”, “Чилангарликни ўргатиш”, “Пайвандчилик”, “Дастурий таъминот”, “Компьютер графикаси” ва “Қўл жанги” тўгараклари ташкил этилган бўлиб, маҳалла ёшлари учун режа график асосида фаолият юритмоқда. Ушбу ташкил этилган тўгаракларга маҳалла ёшларидан 87 нафар ва институт талаба-ёшларидан 245 нафар жалб этилди. 2022 йил давомида 10 та спорт тури ва 1 та интеллектуал ўйин бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ректор кубоги мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақаларга 50 млн. сўм маблағ сарфланди.

2022 йил давомида спорт инвентарлари сотиб олишга 40 миллион сўм маблағ сарфланди. Wоrkоut ва Streetball инвентарлари 33 миллион сўмга сотиб олиниб мазкур спорт майдончаларини қуриш ишлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 59-сон Қарорига биноан 2021/2022-ўқув йили давомида 38 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга 19 679 440 сўм ва 87 нафар ижтимоий фаол, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётган талабаларга 67 583 340 сўм пул маблағлари тўлаб берилган бўлса, 2022/2023-ўқув йилининг сентябр-декабр ойларида институтда таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, талабалардан 886 нафари базавий стипендияга нисбатан 50 фоизгача миқдорда жами 235 908 320 сўм миқдорида пул маблағлари берилди.

Институтда таҳсил олаётган 47 нафар талаба (шундан, 14 нафари қиз бола, 33 нафари ўғил бола) институтнинг бўш вакант штат бирликларига ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги 605-сон қарор ижроси юзасидан, 2022 йил давомида 1840 нафар талабага 265 995 000 сўмлик ойлик ижара тўловлари тўлаб берилди.

       Якунланган йилда амалга оширилмай қолган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 декабрдаги “Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-30-сон қарорида келтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга қилган мурожаатида кўрсатиб ўтилган устивор вазифалардан келиб чиққан ҳолда янги “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида институт ўз олдига мақсадли кўрсатгичларга эришиш ва сифатли таълим борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Бу борада институтнинг ҳар бир профессор-ўқитувчиси ва ходими бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзига танқидий баҳо бериб, мақсадли кўрсатгичларга эришиш троекторияларини белгилаб олишлари лозим.

Янги 2023 йилда институт раҳбарияти институтнинг ҳар бир ўқитувчи ва ходимига алоҳида ёндошиб, таълим сифати самарадорлигини ошириш мақсадида:

Ўқув-услубий йўналишда:

хорижий фондлар томонидан берилиши режалаштирилган “Экология”, “Гидравлика”, “Материаллар қаршилиги”, “Автоматика. Ишлаб чиқишни автоматлаштириш ва бошқариш”, “Автомобиль ва автомобиль хўжалиги”, “Технологик машина ва жиҳозлар” ўқув лабораторияларини вазирлик ёрдамида келтириш;

бино ва иншоотлар қурилиши; қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш таълим йўналишлари учун лаборатория хоналари ишга тушириш;

таълим сифатини яхшилаш мақсадида “Кафедралар рейтинги” йўлга қўйилади ва KPI тизими орқали педагог ва ходимларнинг фаолиятлари баҳоланиб бориш;

хорижий ва республика таълим муассасалари билан алмашинув дастурлари амалга ошириш;

7 та дарслик, 15 та ўқув қўлланма ва 15 та монография нашр этиш;

2023 йилда 11 нафар институт профессор-ўқитувчилар хорижий ОТМларига стажировкага жалб этиш;

институтни ёш истиқболли мутахассислар, хорижда таҳсил олган PhD ва магистратура битирувчилари орасидан чет тилларни, АКТ ва ўз соҳасини яхши биладиган мутахассислар билан тўлдириб бориш;

профессор-ўқитувчиларни республикадаги етакчи корхоналарга қисқа муддатли малака ошириш ва стажировкага юборилади ҳамда домий равишда мониторингини олиб бориш;

янги 1000 ўринли ўқув биносини инвестиция дастури асосида қуриш ишлари ташкил этиш;

академик лицей ва техникумга услубий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

талабалар амалиёти учун ажратиладиган маблағлар миқдори ошириш режалаштирилмоқда.

Маънавият ва маърифат соҳасида

институт ҳудудида ”Ёшлар боғи” барпо этиш;

спорт соғломлаштириш ишлари учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш, спорт тўгараклари фаолиятини ривожлантириш ва талабаларни спортга жалб қилиш қамровини 75% етказиш;

“Талабалар кенгаши” фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш орқали алоҳида талабалар билан самарали ишлашни йўлга қўйиш;

маънавий-маърифий тадбирларнинг сифат ва таъсирчанлигини ошириш, тадбирларга талабалар қамровини мунтазам ошириб бориш;

” Волонтёр ёшлар” сонини ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар билан талабабай ишлашни янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.

Илмий йўналишда

2023 йилда Scopus Web of Science базасидаги халқаро журналлардаги илмий мақолалар сони 30% ошириш;

дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи хорижий ҳамкор ОТМлари билан тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида 15 нафар тажрибали профессор-ўқитувчиларнинг ўқув машғулотлари (маърузалар, амалий машғулотлар, семинар-тренинглар) олиб бориш;

амалий, инновацион, фундаментал, мақсадли, ташаббускор илмий-тадқиқот ва бошқа лойиҳаларни кейинги
2023 йилда 300,0 млн. сўмга етказиш;

фойдали модел сони 5 тага саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинадиган патентлар сонини 11 та етказиш;

ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинадиган гувоҳномалар сонини 150 тага етказиш;

ҳар бир факультетда илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан ўринбосарлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Молиявий-иқтисодий йўналишда:

ҳар бир профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимга алоҳида ёндошилиб меҳнат самарадорлигини ошириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга урғу бериш;

институтнинг мавжуд имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кафедра ва бўлимларни мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда АКТ ва маиший техника воситалари билан жиҳозлаш;

Ахборот ресурс марказини замонавий таъмирлаш ва фондини бойитиш;

ўқув аудиторияларни тўлиқ техник воситалар билан жиҳозлаш;

хорижда стажировка учун маблағ ажратиш;

илмий изланишлар олиб бораётган институт ходимларини қўллаб қувватлаш каби ишлар режалаштирилган.

Ҳурматли жамоадошлар,

Сиз  билан биргаликда машаққатли аммо масъулиятли таълим тизимида фаолият юритаётганлигимдан қувонган ҳолда Сизни ва оила аъзоларингизни янги “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилган 2023 йил билан ўзим ва институт жамоаси номидан чин қалбимдан табриклайман.

Якунланган 2022 йилда институт жамоаси эришган ютуқларда Сизнинг самарали меҳнатингиз ҳиссаси бор.

Янги 2023 йилда талаба-ёшларга таълим ва тарбия бериш, уларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда малакали кадрлар этиб тайёрлаш борасида сифатли таълим бериш йўлида Сизнинг билим ва кўникмаларингизга, меҳнатсеварлигингизга ҳамда жамоадаги фаол ҳаракатларингизга таяниб қоламан.

Янги йил Сизга ва оилангизга янги ютуқ ва зафарлар, қувончли дақиқалар олиб келсин.

Оилангиз ва жамоангиз орасида қадрингиз баланд бўлсин.          

Доим жамоамизнинг фаол аъзоси  бўлиб қолинг.