Олий таълим муассасаларида “Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан ўтказиладиган республика фан олимпиадасига старт берилди.
➖ Олимпиада бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи талабалари (4-босқич) ўртасида ўтказилади.
Ғолиблар икки босқичда саралаб олинади:
назарий топшириқлар;
амалий топшириқлар.
Иштирок этиш учун olimpiada.edu.uz платформасида рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 18 июн куни соат 08:00 дан бошланади.
Эслатма: Олимпиада бўйича маълумотлар билан olimpiada.edu.uz платформаси орқали танишиб боришингиз мумкин.
